Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

Саксовул – чўлда ўсувчи дарахт кўринишидаги ўсимлик. Саксовулларнинг асосий хусусияти – саҳро тупроғини шамоллардан пана қилиб, эрозия тарқалишини олдини олади. Бу эса ҳудудлар чўллашувини олдини олади ҳамда саҳро экосистемасини сақланиб қолишини таъминлайди.

Саксовулнинг танаси бурама шаклга эга бўлиб, юзаси силлиқ бўлади. Дарахтнинг шох-шаббалари қалин ва яшил тусда бўлади. Ўсимлик гуллаганда пушти ва малина рангли гулчалар пайдо бўлади. Кўринишидан омонатгина кўринса ҳам, кучли томир тизими эвазига саксовуллар чўл ва тошли ерларга мустаҳкам ўрнашади.

Саксовуллар кўринишига қараб бута ёки кичик дарахт шаклида бўлиши мумкин. Ушбу ўсимликларни асосан Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, шунингдек Хитой, Эрон, Афғонистон ҳудудларида учратиш мумкин.

Чўл минтақаларида саксовулларнинг асосан 3 турини учратиш мумкин:
  • Қора саксовул. Ўсимликдаги 15 метргача етадиган узун томирлар ер ости сувларидан озиқланиб, танасиги намлик билан таъминлашга имкон беради. Қора саксовуллар майда ва илғаш қийин бўлган гулчаларга эга. Қуёшга бардошли ва чорва егандан кейин қайта тикланиш хусусиятига эга. Чўл тупроғини яхши тутиб туради.
  • Оқ саксовул. Ушбу турдаги саксовуллар рангсиз тангача шаклидаги баргларга эга бўлиб, бўйи 5 метргача бўлиши мумкин. Оқ саксовуллар қурғоқчиликка бардошлилиги билан ажралиб турадилар. Қаттиқ ва пишиқ танаси эвазига кесиш жуда мушкул, асосан ўтин сифатида ишлатилади.
  • Зайсан саксовуллари. Шохлари узун ва яшил поялар билан қопланган бўлади. Ушбу ўсимликдан автомобиль йўллари учун саҳро қумларидан ҳимояловчи восита сифатида фойдаланилади. Зайсан саксовуллари жуда секин ўсади, агар кесиб олинса, қайта тикланиши оғир кечади.

Совуқ тушиши билан саксовуллар тангача-баргларини тўкадилар. Баҳор келиши билан саксовул дарахтлари майда гуллар билан бурканади. Куз фаслига келиб саксовул уруғлари етилади.

Саксовулларнинг барглари ва шоҳчалари саҳро туялари учун озуқа ҳисобланади. Саксовул дарахтлари ёнганда катта миқдорда иссиқлик ишлаб чиқариши ҳисобига, турмушда ёнилғи сифатида фойдаланилади.

Манба: ecoportal.info

[print-me]

Related posts

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

Гилос дарахтларига шакл бериш бўйича тавсиялар