Парранда гўшти — асосий маҳсулотларидан бири бўлиб, юқори озиқ-овқат ва маза хусусиятлари билан ажралиб туради. Уларнинг гўшт маҳсулдорлиги ёшлик пайтида тез мускул тўқималари ўсиши, тана тузилиши, тез етилувчанлиги, озуқа асосида вазн ортиши, серпуштлик ва жўжаларнинг сақланувчанлиги билан баҳоланади.
Бройлер жўжалари 60-70 кунда жадал боқилганда 1,6-1,7 кг, ўрдак жўжалари 55-60 кунда 2кг, ғоз жўжалари 70-75 кунда 4 кг, курка жўжалари 120 кунда 4,5 кг вазнга эришади.
Паррандаларнинг гўштдорлиги ўсиш тезлигига, озиқага ҳақ тўлаши, гўштнинг сифатига қараб баҳоланади. Гўштдор паррандалар гўшт хусусиятлари, тухум юналишидаги паррандалар анча устун бўлади. Гўштдор паррандалар сўйим
чиқими 80% ни ташкил этиб, унинг 70% ейишга яроқли ҳисобланади. Парранда гўшти ўзининг озиқ-овқат сифати ва парҳезлиги бошқа гўштлардан устун туради.
Паррандалар гўштининг кимёвий таркиби ва тўйимлилик қиймати
|
Парранда тури |
Нимтанинг истеъмол қилинадиган қисми, % |
Таркиби, % |
Энергетик қиймати, кДж |
|||
|
Сув |
Ёғ |
Оқсил |
Кул |
|||
|
Товуқлар |
52 |
65,5 |
13,7 |
19,0 |
1,0 |
840 |
|
Куркалар |
51 |
60,0 |
19,1 |
19,9 |
1,0 |
1050 |
|
Ўрдаклар |
48 |
49,9 |
37,0 |
13,0 |
0,6 |
1533 |
|
Ғозлар |
54 |
48,9 |
38,1 |
12,2 |
0,8 |
1550 |
|
Сесаркалар |
43 |
61,1 |
21,1 |
16,9 |
0,9 |
1067 |
Паррандаларнинг тирик вазни гўшт маҳсулдорлиги билан бевосита боғлиқ бўлиб парранда турига, жинсига, ёшига, семизлик даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ. Вояга етган куркалар 16-18 кг, ғозлар 6-8 кг, ўрдаклар 3-4 кг, товуқлар 1,8-2,2 кг, сесаркалар 1,5-2,5 кг, бедоналар 0,12-0,15 кг тош босади. Барча қишлоқ хўжалик паррандаларининг эркаклари урғочилардан оғир тош босади. Фақат бедоналарда урғочилар устун бўлади.
Ёш паррандалар вазн ортириши учун озиқа сарфи ёши улғайиши билан ортиб боради. Паррандаларни ёш пайтида жадал ўстириб, арзон ва сифатли гўшт олиш мумкин. Бройлер жўжалари 56 кунгача 1 кг вазн ортиши учун 2 кг, ўрдак жўжалари 45 кунгача 3 кг, ғоз ва курка жўжалари 4 ойликгача 4 кг, сесарка жўжалари эса 65-70 кунгача 3 кг омихта ем сарфлайди.
Паррандаларнинг гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи асосий омиллардан уларнинг маҳсулот юналиши ва зоти ҳисобланади. Гўштдор паррандалар серпуштлиги, олинган жўжаларнинг сақланувчанлигини ошириш билан 1 йилда ўртача 1 бош гўштдор товуқ ҳисобига 100 бош бройлер ўстириб 150-170 кг товуқ гўшти, курка жўжасидан 100 бош ўстириб 400 кг курка гўшти, ўрдакдан 100 бош ўстириб 250 кг ўрдак гўшти, ғоздан 50-60 бош ўстириб 250-300 кг ғоз гўшти етиштириш мумкин.
Манба: «Чорвачилик асослари», И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров
[print-me]