Оқ амур балиғини ҳовузларда кўпайтириш

Оқ амур (ўтхўр карп) – чучук сувли ҳовузларда энг кўп тарқалган балиқ турларидан бири. Табиий шароитда бу балиқлар Амур, Сунгари, Уссури дарёлари ва Ханка кўлида учрайди. Бу турдаги балиқларнинг 2 тури фарқланади: оқ ва қора амур. Лекин иккинчиси таъмининг сифати пастроқ бўлгани учун балиқчилик хўжаликларида кўпайтирилмайди. Сунъий ховуз ва табиий сув ҳавзаларида оқ амур балиғини кўпайтириш иқтисодий фойда келтиради. Оқ амур асосан сув ўтлари билан озиқланади.

Оқ амур балиғини кўпайтиришнинг бир қанча афзалликлари бор:
  • қисқа вақт ичида катталашади;
  • вояга етган балиқлар оғирлиги 32 кг. гача етади;
  • гўшти таъми ва сифати юқори бўлади;
  • сувдаги кислород миқдорига талабчан эмас;
  • юқумли касалликларга бардошли;
  • сувнинг табиий тозаланишида муҳим аҳамият касб этади.

Бу турдаги балиқлар тўғри боқиш шароитларига амал қилинса 2 ёшлигида 800 гр. гача вазн тўплай олади. Балиқлар 3 ёшлик бўлганда уларнинг вазни 1,5 кг. га, 4 ёшлигида эса 3-3,2 кг. гача етади. Бу балиқлар Шарқий Осиё денгиз фаунасининг энг тез ўсувчи вакилларидан биридир.

Вояга етган оқ амур балиқлари узунлиги 120 см. дан ортиб, вазни 32 кг. га етади. Бу кўрсатгич ишқибоз балиқ овловчиларни эътиборини ўзига жалб қилиб, қўшимча даромад олиш имконини беради. Оқ амур гўштининг юқори зичлиги, ёғлилиги ва ажойиб ҳиди билан ҳўрандалар орасида юқори қадрланади.

Вояга етган оқ амурлар турли хил сув ўтлари билан бирга ёввойи ҳолда ўсувчи майсалар билан озиқланади. Балиқлар озуқаси тугаган маҳалда ердан ўнию чиққан яшил майсаларни ўриб, озиқлантириш учун ҳовузга ташлаш кифоя. Бу турдаги балиқларни озиқлантириш тўғридан-тўғри сув ҳароратига боғлиқ. Уларни боқиш учун мақбул ҳарорат 25-30°С ни ташкил қилади, агар ҳарорат 12°С пастлаб кетса балиқларни боқиш тўхтатилади.

Фақат махсус иқлим шароитлари яратилгандагина оқ амурларнинг табиий кўпайиши амалга ошади. Увилдириқ сочишга тайёр бўлган урғочи балиқлар оптимал ҳарорат таъминланган ҳовузларда боқилади. Бу ҳовузлар табиий сув ўтларига бой бўлиши керак.

Бир кўпайиш мавсуми давомида урғочи балиқлар 500 000 тачага увилдириқ (икра) ташлайди. Эркак балиқлар уруғининг маҳсулдорлиги нисбатан пастлигини ҳисобга олиб, увилдириқларни уруғлантириш учун 2 та эркак балиқ уруғидан фойдаланилади. Лекин уруғлантириш жараёнида увилдириқларнинг кўп қисми чиқитга чиқади. Натижада ташланган 500 000 увилдириқдан 100 000 тасигина сақланиб қолади.

Манба: сельхозпортал.рф

[print-me]

Related posts

Балиқ ови учун рухсатнома керакми?

Балиқчилик хўжаликларига янги имтиёзлар берилади

Африка лаққа балиғини боқиш