Балиқчилик хўжалиги ташкил этиш

Балиқчилик — халқ хўжалигининг сув ҳавзаларида балиқ захирасини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш билан шуғулланувчи соҳаси.

Балиқчилик хўжалиги ташкил этиш учун қандай омилларга эътибор бериш керак?

1) Қулай жой танлаш керак. Ховуз сувини чиқариш осон бўлиши учун танланган жой қияроқ бўлиши керак, у ер-бу ерда сув тўпланиб турмаслиги лозим. Сув тўлиқ чиқиб кетиши мумкин бўлсин. Ҳовузни тайёрлаш учун кўп вақт ва меҳнат кетмайди.

2) Ҳовуз сув манбаси (зовур, канал)га яқин бўлиши керак. Ховузда сувни йил давомида алмаштириб туриш учун доимий сув манбаси керак. Сув манбаси ҳовузга нисбатан юқорироқда бўлиши маъқул. Бу сув эркин ҳаракат билан ҳовузни қийинчиликсиз тўлдиришга имкон беради.

3) Сув сифати асосий омил ҳисобланади. Балиқчилик хўжалиги учун мўлжалланган ҳовуз сувининг сифати яхши бўлиши, ҳаддан ташқари шўр, ёки кимёвий чиқиндилар аралашган бўлмаслиги керак. Ҳовузга бегона ёввойи балиқ кириши хавфини олдини олиш учун сув кирадиган жойга ихота мосламалари (сетка) қўйииш талаб этилади.

Кўлмак ва шағалли жой бўлса, сув тўхтамайди — филтратсия кучли бўлади. Бундай ҳовузда сув турмайди. Ҳовуз унчалик катта бўлмаган қияликда жойлаштирилиши маъқул. Сув ҳамма вақт бўлиши учун артезиан қудуқ сувидан ҳам фойдаланса бўлади. Бу сув махсус ҳовузларга олиниб, хлорелла, ссенодесмус ва бошқа микроскопик ўсимлик ўстирилиб, балиқ учун яроқли сувга айлантирилади. Сўнгра ҳовуз суви гидрокимёси таҳлил қилиниб, унинг яроқлилиги аниқланади.

Манба: agro-olam.uz

[print-me]

Related posts

Балиқ ови учун рухсатнома керакми?

Балиқчилик хўжаликларига янги имтиёзлар берилади

Оқ амур балиғини ҳовузларда кўпайтириш