Африка лаққа балиғини боқиш

Африка лаққаси боқиш учун махсус шароитлар талаб этилмаслиги, парваришлаш осонлиги билан бошқа балиқлардан ажралиб туради.

Африка лаққаси тез ўсувчи балиқ тури ҳисобланади. Бу балиқ турининг ўзига хос жиҳати шундаки – унинг жаблари билан бирга ўпкаси ҳам бор. Шунинг ҳисобига у оддий ҳаводан нафас олади ва сувсиз 2 кунгача яшай олади. Африка лаққаси 8-35°C яшай олади, лекин кўпайиши учун ҳарорат 18°C бўлиши талаб этилади. Балиқ озуқа рационида оқсил кўпроқ бўлса, бу уларнинг тез ўсиб, вазни ошишига ёрдам беради. Бундан ташқари африка лаққасининг гўшти ёғсизроқ ва қорамтир тусда бўлади. Бу турдаги балиқларнинг қилтиғи кам бўлгани учун болалар ва кексалар қийналмай танаввул қилиши мумкин.

Африка лаққасини уй шароитида боқишнинг 4 усули мавжуд:
  1. Садок усулида боқиш. Бунда лаққалар махсус садокларда сақланади. Асосий эътибор катта балиқларни кичикларидан ажратиб боқишга қаратилади. Чунки лаққаларни тутқунликда боқиш балиқлар наслининг ривожланишига ёмон таъсир кўрсатади.
  2. Табиий пайдо бўлган ҳавзаларда боқиш. Бундай усулда лаққа кўпайтириш анча осон лекин табиий иқлим шароитига боғлиқ бўлади. Шунинг учун жанубий иссиқ вилоятларда жойлашган сув ҳавзалардагина африка лаққасини кўпайтириб даромад олиш мумкин.
  3. Сунъий ҳовузларда боқиш усули. Балиқ маълум бир ҳажми чегараланган ҳовузда боқилади. Лекин бундай ҳовузларни қуриш катта ҳаражат талаб қилади. Агар ҳовузларда сувни иситиш тизимини йўлга қўйиш мумкин бўлса, африка лаққасини совуқ минтақаларда ҳам кўпайтириш мумкин.
  4. Аралаш усулда боқиш. Бунда лаққаларни бошқа турдаги балиқлар билан бирга сақлаш мумкин. Лекин бир-бирига ҳужум нияти уйғонмаслиги учун бир хил ўлчамдаги балиқларни биргаликда боқиш мумкин.
Лаққаларни озиқлаштириш уларнинг ёши ва ўлчамларидан келиб чиқиб бир нечта босқичда амалга оширилиши мумкин:
  1. Увилдириқлар 2 ҳафталик бўлгунча зоопланктон билан боқилади. Кейинчалик уларга чивин личинкалари ва махсус комбикормлар бериш мумкин. Бу даврда озиқлартириш кунига 10 мартагача амалга оширилади.
  2. Митти балиқчалар вазни 100 мг етгач, уларни боқиш комбикормга ўтказилади. Шу усулда улар 2 ой давомида боқилади.
  3. Балиқчалар вазни 1 г га етгач уларга бериладиган озуқа махсус форельга бериладиган комбикормга алмаштирилади. Боқиш балиқчалар вазни 5 г етгун қадар кунига 8 марта озиқлантириб амалга оширилади. Бунда ҳар сафар бериладиган озуқа миқдори балиқчалар вазнининг 10% га тенг бўлиши керак.
  4. Кейинги озиқлантириш босқичи тахминан 1,5 ой давом этади, бунда балиқчалар вазни 20 г га тенглашиб қолади. Бу босқичда ҳар сафар бериладиган озуқа миқдори балиқчалар вазнининг 6% га тенг бўлади. Шунингдек озуқа бериш кунига 3 мартагача камайтирилади.
  5. Сўнгги босқичда лаққалар комбикорм, балиқ фарши ва бошқа майда балиқлар бериб сотилишга тайёр маҳсулотга айлангунча боқилади.

Шуни ёдда тутиш лозимки, бу лаққаларни озиқлантириш ҳақидаги маслаҳатлар фақат балиқлар увулдириқ сочиб қўпайишидан пайдо бўлган балиқчалар учун амал қилади.

Бозордан сотиб олинадиган балиқчалар 5 грамм вазнга эга бўлади ва кейинги озиқлантириш юқорида кўрсатилган 4 босқичдан бошлаб амалга оширилади. Майда лаққа балиқчаларни боқиш давомида озуқа рационига оқсил қўшиб бериб борилса, улар вазни 6 ой ичида 1 кг етиши мумкин.

Манба: bisnesideya.ru

[print-me]

Related posts

Балиқ ови учун рухсатнома керакми?

Балиқчилик хўжаликларига янги имтиёзлар берилади

Оқ амур балиғини ҳовузларда кўпайтириш