Мевали дарахтлар экилгандан сўнг турига ва шакл бериш усулига қараб, одатда, 2 ва 5 ёш орасида мева қила бошлайди. Данакли мева дарахтларининг аксари яхши парваришланганда 2 ёки 3 ёшдан мевага киради. Гилос дарахти 3-4 ёш, олма дарахти 2 ёшдан 4 ёшгача ва нок дарахти эса 3-5 ёш орасида мевага киради. Меваларнинг ҳосил бўлишида чангланиш, суғориш ва дарахтларни тўғри ўғитлаш катта ўрин тутади.
Дарахтларда қуйидаги ўзгаришларни кузатиш жуда муҳимдир: дарахтлар умуман гулламаслиги, гуллаб мева тугмаслиги ёки гуллаб мева тугсада, лекин барча мева теримдан олдин тўкилиб кетиши мумкин.
Агар дарахтингиз умуман гулламаган бўлса ва юқорида айтиб ўтган ёшдан ўтган бўлса, сиз жуда кўп шохларни кесиб юборяпсиз. Кўплаб мевали дарахтлар мева қилувчи шохчаларни ёки узун новдаларни ривожланишини талаб этади. Шу сабабли, бир йиллик шохчаларни ва новдаларни кесиб ташламаслик керак. Бундан ташқари, ушбу мева берувчи шохчалар ва новдаларга етарли қуёш нурларини, ёзда дарахт ўртасидаги новдаларни кесиш орқали, тушишини таъминлаш зарур.
Қуёш нурини етарли бўлмаслиги натижасида мевали шохлар ривожланмайди. Мевали дарахт учун, бир кунда камида 6 соат куёш нури тушиши зарур.
Агар дарахтни бир неча йил тўғри кесганингиздан кейин хам гулламаса, у дарахтга бошқа нав пайванд қилинг ёки ўрнига янги дарахт ўтқазинг. Дарахт гулласа аммо кам хосил қилса, бунинг асосий сабаби чанглантирувчи навнинг йўқлиги бўлиши мумкин. Яна бошқа сабаб, гуллаш давридаги совуқ хаво бўлиши ҳам мумкин. Совуқ ҳаво бўлганда дарахтларни чанглатишда қатнашувчи хашаротлар ҳаракати сустлашади. Паст ҳарорат табиий чангланиш жараёнига салбий таъсир ўтказади. Об-ҳавонинг ноқулай келиши эрта гулловчи бодом ва олхўри дарахтларининг гуллашига ҳам ёмон таъсир ўтказади. Дарахтларда азот етишмовчилиги ҳам кам мева бўлишига олиб келиши мумкин. Агар, дарахтларда азот етишмовчилиги маълум бўлса, дарахтларни қишга захира йиғишлари учун азотни ёзда беринг. Захира қилинган азот баҳорда дарахтларни гуллаши учун сарфланади.
Дарахт гуллаб яхши мева қилган бўлса, аммо мева етилмай тўкилиб кетса, қуйидагиларнинг бири бунга сабаб бўлиши мумкин. Айрим вақтларда мева ҳосил бўлганга ўхшайди, лекин апрел ойида тўкилади. Бунинг сабаби, дарахтнинг яхши чангланмаганлиги хисобланади. Ҳар қандай дарахт соғломлиги учун таъсир этувчи омиллар мева тўкилишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, ёз мавсумида сувнинг ортиқча ёки кам бўлиши меванинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Тупроқнинг зичлашиши, дарахтнинг қуёш нурларидан зарарланиши, зарарли ҳашаротлар тушиши ҳам мевалар тўкилиб кетиши мумкин.
Манба: mirishkor.uz
[print-me]