Маҳаллий ўғитлар тупроқ ҳосилдорлигини оширишда жуда муҳим омиллардан бири саналади. Лекин маҳаллий ўғитларни ҳам меъёрдан ортиқ ёки янгилигида солиш ўсимлик учун зарар бўлиши мумкин. Маҳаллий ўғитларни солиш янги ҳолида фақат шарбат усулида суғориш билан биргаликда амалга оширилади ёки кузги шудгорлашдан олдин солинади. Шунинг учун чорва моллари ва парранда гўнгини экин даласига солишдан 8-10 ой олдин тўп ҳолда чиритиш керак.
Бундан ташқари, чириган гўнгни экин даласига ва боғ ораларига солиш осон бўлади. Мевали дарахтлар ва сабзавот экинларини қуритиб қўймайди.
Чорва ҳайвонлари гўнгини чиритиш учун зич ҳолда гўнг уюми ҳосил қилинади. Гўнг яхши чириши учун унинг барча қисмини тупроқ билан ўраб қўйилади. Гўнг таркибидаги азотнинг нобуд бўлмаслиги учун гўнгга суперфосфат ёки фосфорит ўғитлари қўшилади. 1 т гўнг учун 25-30 кг ўғит сарфланади.
Парранда гўнги ҳам тупроқ унумдорлигини оширишда жуда қўл келади. Парранда гўнгини ҳам тупроқ билан аралаштириб, унинг ҳар бир тоннаси учун 100-150 кг миқдорида суперфосфат аралаштириб тупроқ билан беркитиб қўйилади.
Гўнг уюмини ёмғир сувлари тўпланадиган ва чуқур жойларда сақлаш ярамайди. Уни сув кирмайдиган қуруқ жойда чиритиш зарур. Шунда барча озиқ моддалар сақланиб қолади.
Манба: mirishkor.uz
[print-me]