Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

Лавлаги – кам калорияли, парҳезбоп сабзавот маҳсулоти. Қизил лавлаги инсон танасидаги чарчоқ ва ҳорғинликни қолдирувчи кучли восита ҳисобланади.

Лавлаги етиштириш учун экиладиган ерга аввалига гўнг солинади, сўнгра ҳайдалади. Экиш олдидан ер текисланади, чизел қилинади ва 60-70 см энлиликда жўяк-марзалар олинади. Бунда марзанинг устки қисми 40-50 см энлиликда бўлиши керак.

Лавлаги уруғларини йил давомида 3 марта экиш мумкин. Эртанги экиш муддати жанубий вилоятларда феврал ойининг ўрталарида бошланиб, март ойининг бошларигача давом этади. Марказий ва шимолий ҳудудларда эса об-ҳаво шароитига қараб март ойи давомида экилиши мумкин. Ёзги экиш эртанги ҳосилдан бўшаган ерларда жанубий вилоятларда августнинг дастлабки 10 кунлигида, марказий ҳудудларда июн-июл ойларида, шимолий ҳудудларда июн ойининг дастлабки 10 кунлигида амалга оширилади. Кузги экиш ноябр ойининг бошидан то қишки совуқлар тушгунга қадар давом этади.

Ош лавлагининг асосан маҳаллий Диёр нави ҳамда чет эл навларидан Бордо-237, Рес, Бикорес, Боро дурагайлари экилади.

Уруғ сарфи гектарига ёзги ва баҳорги муддатлар учун 1,4-1,6 кг ташкил этади. Кузги муддат учун эса нисбатан кўпроқ 1,6-1,8 кг сарф қилинади. Бунда уруғнинг сифатли бўлиши жуда муҳим. Экиш схемаси эса 50+20×8 см ўлчамда қўлда амалга оширилади. Бу жараёнда уруғ сепилгандан сўнг ҳаскаш ёрдамида тупроқ билан аралаштирилади.

Ош лавлагининг уруғлари 4-5℃ да униб чиқа бошлайди, яхши ўсиб-ривожланиши учун 20-25℃ энг қулай ҳарорат ҳисобланади. Ош лавлаги юқори ҳароратга чидамли ва – 2-3℃ гача совуққа бардошли, намлик етарли бўлган тупроқларда мўл ҳосил беради.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

Related posts

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар