Карам энг кўп истеъмол қилинадиган сабзавотлардан бири ҳисобланади. Карамни кўпгина овқатларга ишлатишади, чунки у тўйимли шу билан бирга эса калорияси ҳам паст.
Карамни ўсиш жараёнида парваришлаш қуйидагилардан иборат: тупроқни юмшатиш, экинни суғориш, ўташ, ўғитлаш ва кўмма чопиқ қилиш. Карам сувни кўп талаб қиладиган сабзовотдир. Кўчатлар ўтқазилгандан кейин ҳар 10-12 кунда суғорилади. Ерга ўрнашиб олгандан кейин эса, етилгунга қадар ҳар ҳафтада суғориб турилади.
Экин етилгунга қадар 2 маротаба чопиқ қилинади. Биринчи марта кўчат ўтқазилгандан кейин 10-15 кун ўтгач чопиқ қилинади. Иккинчи марта яна 15-20 кун ўтгач чопиқ қилинади. Чопиқ қилиш жараёнида қатор оралари юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланади.
Карам кўчати экилгандан кейин 15-20 кун ўтгач ва бош ўрай бошлаган пайтда ўғитланади.
Карам етиштириш кўпроқ азотли ўғитларни талаб қилади. Шунинг учун ўғитлаш жараёнида ҳар туп карамга 3-5 граммдан азотли ўғит ва 100-150 граммдан чириган гўнг аралаштириб, ўсимликдан 10-15 см узоқликка солинади.
Ҳосил етилганда уни пишириб ўтказиб юбормасдан йиғиб олиш керак бўлади. Етилган карам бошларини чопқи ёки ўткир белкурак билан чопиб олиниб, устки қисмидаги яшил барглари кесиб ташланади.
Манба: mirishkor.uz
[print-me]