Бузоқларда киндик яллиғланиши касаллиги белгилари

Киндик яллиғланиши янги туғилтан бузоқларнинг юқумли касаллиги бўлиб, жароҳат инфекцияси кўринишида кечади. Касаллик мавжуд хўжаликларда, кўпинча янги туғилган бузоқларни парваришлашда ишчи ходимларнинг са­нитария талабларига риоя қилмаслиги, зоотехния ва ве­теринария мутахассисларининг иши яхши ташкил этилмаганлиги, бўғоз сигирларни туғруққа тайёрламаслиги, чорва биноларида туғруқхоналар ва бузоқхоналарнинт бўлмаслиги ва антисанитар холатларда бўлиши касалликни келтириб чиқаради. Беш кунликдан ошган бузоқларда эса ка­саллик бир бирини киндигини эмиши натижасида келиб чикади.

Касаллик кўпинча бир кунликдан 10 кунликгача бўлган бузоқларда кузатилади.

Бузоқларнинг жароҳатланган киндиги микрофлора ри­вожланиши учун қулай мухит хисобланади. Киндик то­мирлари орқали микрофлора янги туғилган бузоқ организмига тарқалади. Микрофлора киндик тизими асосидан ўтганда яллиқланиб шишади. Вена қон томирларида йирингли тромблар хосил бўлади. Яллиқланиш жойидан микробларнинг бир қисми қон оқимига тушади ва сеп­сис ҳолати тез ривожланишига олиб келади.

Заиф бузоклар касалликка чалиниш эҳтимоли юқори. Касал бузоқлар тезаги, сийдиги, киндигидаги жарохат ажратмалари молхонадаги тўшама, пол, деворларни микроблар билан ифлослантиради. Микроблар бир бузоқдан иккинчи бузоққа ўтганда вирулентлиги ошади. Шу сабабли соғлом ва яхши бузоқлар хам касалликка чалинади.

Касаллик ўта ўткир, ўткир, ўткирдан паст ва сурунка­ли кечиши мумкин.

Касаллик ўта ўткир кечиши бузоқ туғилганидан кей­инги биринчи 24 соат давомида кузатилади. Клиник белгиларидан киндикдаги яллиқланишдан бошка белгилари ривожланишга улгурмайди.

Ўткир кечганда, касаллик ҳолсизланиш, иштахани йуқолиши, тана хароратини 0,5-1,0°С га кўтарилиши билан намоён бўлади. Киндикда иссиқ ва оғриқли, хамирсимон шиш кузатилади. Касаллик 3-4 кун давом этиб, ич кети­ши, мушаклар қалтираши, киндик томири хўлланиши ва ундан иссиқ яллиғланган суюқлик оқиб туради.

Уч-олти кунлик бузоқларда касаллик сурункали кечади. Бун­да киндикни ташки қисми қуриган бўлади. Жараён секин ривожланади, дастлабки клиник белгиларини аниқлаш кийин: иштаҳанинг йўқлиги, ҳолсизланиш, тана ҳароратини кўтарилиши паст даражада намоён бўлади. Кейинчалик ўпка яллиқланади, бузоқ қийин харакатланади, бурнидан суюкликлар оқади, нафас олиш тезлашади, хириллаш кузатилади.

Киндик яллиқланиши касаллигидан ўлган ёки мажбур суйилган бузоқларнинг танаси патологаанатомик текширилганда териси ва шиллиқ пардалари окарган, кулранг-оқиш рангда, қуруқлашган булади.

Манба: agro-olam.uz

[print-me]

Related posts

Чорва молларини ташиш қоидалари

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар