Ер шўри қандай ювилади?

Шўрланган тупроқларнинг шўрини ювиш учун энг мақбул вақт октабр ойидан декабр ойигача давом этади. Баъзида эса қишки совуқлар сабабли шўр ювиш баҳорга қолдирилади. Баҳорги шўр ювишларнинг натижаси эса кузги ювишдагидек бўлмайди. Экишга тайёрлаш ва экиш ишларининг кечикиши кузатилади.

Зовурлар қазиш мумкин бўлган суғориладиган ерларда шўр ювиш ишлари зовурларни қазишдан бошланади. Чунки зовурлар қазилмасдан туриб шўр ювишнинг самараси кам ва оз фурсатли бўлади. Шунинг учун шўр ювишдан олдин шўрланган ерлар атрофидаги мавжуд зовурлар чуқур қазилади ёки янги зовурлар ҳосил қилинади. Сизот сувларнинг қанчалик юза жойлашганлигига қараб зовурлар турлича чуқурликда қазилади. 4-5 м дан 15-20 м гача.

Шўр ювиш учун дастлаб ер майдони чизелланади. Сўнгра текисланиб, марзалар олиниб, сув тўплаш учун поллар ва ўқ ариқлар ҳосил қилинади.

Уларнинг катталиги тупроқнинг сув сингдирувчанлик ҳусусияти, ернинг қандай текисланганлиги ва нишабига қараб турлича олиниши мумкин.

Сув ўқ ариқлар орқали ҳар бир полга алоҳида-алоҳида тўлдирилса марзалар ювилиб кетмайди. Шўр ювиш ишлари ернинг шўрланганлик даражасига қараб 5-6 мартагача амалга оширилиши мумкин. Полларга сув бир неча кун тўлдириб қўйилади. Бу жараёнда тупроқ таркибидаги тузлар ер остига сингади ва зовурлар орқали чиқариб юборилади.

Кучли шўрланувчи ерларнинг шўрини тез-тез ювиб турилса, ҳосилдорлик шўр ювилмагандагига нисбатан 4-5 марта юқорироқ бўлади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

Related posts

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар