Бедана тухумининг фойдали хусусиятлари

Эркаклар учун энг фойдали маҳсулотлар ҳақида гап кетса, кўпчиликнинг кўз ўнгида биринчилардан бўлиб бедана тухуми гавдаланади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бедана тухуми товуқ тухумига қараганда бир неча баробар кичик бўлса ҳам, унинг таркибида эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган моддалар, витаминлар 3-4 марта зиёдроқ. Масалан, тухумдаги калий моддаси товуқ тухуминикига қараганда 5 баробар кўпроқ бўлади.

Вазни 8-14 грамм келувчи бедана тухуми таркибида микрофлора ривожланишига тўқсинлик қилувчи лизоцим амикислотаси мавжудлиги боис у тезда айнимайди. Уни хона ҳароратида 30, музлаткичда 60 кунгача бемалол сақлаш мумкин.

Маълумки, юрак қон-томир касалликлари эркакларнинг биринчи даражали “душмани” ҳисобланади. Бедана тухуми таркибида холестерин моддаси учрамайди. У қонни тозалайди, қон босимини меъёрлаштиради, гемоглабин миқдорини оширади ҳамда организмдан зарарли моддаларни чиқариб юбора олади.

Эркак киши ўз саломатлиги ҳақида қанчалик қайғурса, оила аъзолари, фарзандларининг жисмоний ҳолати тўғрисида ҳам шунчалик масъул саналади. Шуни унутмангки, ҳар куни 2 дона бедана тухумини тановул қилиб ўсган бола тенгдошларига қараганда соғломроқ, кучлироқ бўлиб вояга етади. Улар организми меъёрда ривожланиб, камроқ касал бўлишади.

Буни яхши билган японлар аллақачон мактабларда болалар овқатланиш рационига кунига 2 тадан бедана тухуми киритишган.

Мунтазам равишда бедана тухумини истеъмол қилиб юрган кишилар юрак хасталиклари, қандли диабет, туберкулёз, бронхиал астма, жигар, ошқозон, буйраклар, қалқонсимон без, камқонлик, асаб тизими касалликларидан камроқ шикоят қилишади.

Энг муҳими, бедана тухуми эркакларнинг жинсий қувватини оширишда самарали фойда беради. Масалан, болгарлар ундан “Ёшлик” коктейлини тайёрлашади. Мазкур ичимлик жинсий қувватни ошириш мақсадида ҳар куни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бедана тухумининг фойдаси фақатгина мунтазам истеъмол қилингандагина сезилади. Бунинг учун катталар кунига 3-5 тадан, болалар эса 2-4 донадан (тана вазнига қараб) наҳорда, овқатланишдан камида 30 дақиқа аввал оч қоринга хомлигича ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилишлари мумкин. Унинг ортидан илиқ сув ёки мева шарбати ичиш фойдали.

Манба: chakchak.uz

[print-me]

Related posts

Мазали тарвуз танлаш бўйича маслаҳатлар

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

Мазали мандарин танлаш бўйича маслаҳатлар