Анор мевасининг фойдали ҳусусиятлари

Анор ер юзидаги энг фойдали мевалардан бири ҳисобланади. Уни қадим замонлардан бери севиб истеъмол қилишади. Таркибида турли-туман витаминлар, бириктирувчи тўқималар, микроэлементлар мавжуд. Анорнинг пўсти, илдизлари шифобахш, баргларини дамлаб ичиш мумкин. Қуритилган анор гуллари чой сифатида дамлаб ичилса, гипертоникларга катта фойда беради.

Анор меваси ҳўл мева сифатида ҳам, мураббо кўринишида ҳам шифобахш ҳисобланади. Анор ўз таркиби ва фойдали хусусиятларига кўра шу даражада ноёбки, уни ҳам тиббиётда, ҳам косметологияда қўллашади.

Анорнинг фойдали хусусиятлари қуйидагилар:
  1. Гемоглобин миқдорини оширади. Анорнинг энг машҳўр хусусияти бу — унинг анемияга қарши кучли қурол эканлигидир. Кам қонликда кунига 3 маҳал 0,5 стакан бироз сув билан аралаштирилган анор шарбатини овқатдан олдин истеъмол қилиш мақсадга мувофикдир.
  2. Қон босимини пасайтиради. Гипертониклар учун анор энг яхши мева ҳисобланади.
  3. Гормонлар (ички секреция безлар) фаоллигини оширади. Анор данакларида организмдаги гормон мувозанатини тиклайдиган ёғлар мавжуд. Шунинг учун анор еганингизда данакларни туфлаб юборманг.
  4. Оғиз ва томоғни зарарли микроблардан тозалайди. Анор пустлоғининг кайнатмасини ёки шарбатини томоғни (ангина ва фарингитда) ва оғиз бўшлиғини чайкаш учун ишлатадилар.
  5. Инсулин ўрнини босади. Анор ширин бўлишига қарамай, уни хаттоки диабетиклар ҳам истеъмол қилса бўлаверади. Қондаги шакар миқдорини камайтириш учун 60 томчи анор шарбатини кунига 4 махал овқатдан олдин ичинг.
  6. Терини даволайди. Агарда терингизда ҳусинбузарлар ёки қизаришлар каби муаммолар бўлса анор пустлоғидан талқон қилиб сариёг ёки зайтун ёғи билан аралаштириб терингизга хафтада фақатгина 2 кун суртинг. Ундан ошиқ бу муолажани қилиш тавсия этилмайди. Аралашмани музлаткичда сақлаш зарур.

Инсон организми учун анор шарбатининг ҳам аҳамияти жуда катта. Анор шарбатини камқонликдан, атеросклероздан, нафас олиш йўллари инфекцияларидан, бронхиал астмадан, ангинадан, радиоактив нурланишдан ҳасталанган инсонларга ичиш тавсия этилади.

Анор кўчатларини ўтқазиш учун энг яхши ер қуруқ ва нами кам ердир. Айтишларича, анор дарахти билан ток ўртасида муҳаббат бўлиб, бу икки дарахт бир-бирига яқин экилса, ҳосили сероб бўлади. Анор дарахти заиф бўлади ва қишда совуқ тез таъсир қилади. Шунинг учун совуқдан омон қолдириш мақсадида ошқовоқнинг барглари ва қуриган шохлари билан беркитиш лозим.

Манба: maslahatim.uz

[print-me]

Related posts

Мазали тарвуз танлаш бўйича маслаҳатлар

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

Мазали мандарин танлаш бўйича маслаҳатлар