Асаларичиликда январь ойида бажариладиган ишлар

Одатда, январ йилнинг энг совуқ ойи ҳисобланади. Бу пайтда асаларилар мудроқ ҳолатда бўлади. Шуни билиш зарурки, бу ҳолатда ҳар бир асалари уянинг тубига тушиб қолса, юқорига чиқа олмайди ва совуқдан нобуд бўлади.

Заруратга кўра уянинг томидаги қорни сидириб туринг, ёстиқ ва холст уядан чиқиб қолмаслигини кузатинг. Акс ҳолда улар нам тортиши мумкин ва намдан асаларилар ўлади. Қорни тозалашда уяни қимирлатмасликка ҳаракат қилинг, токи асаларилар пастга тушиб қолмасин.

Уянинг кўзи олдида ўлик асалариларни кўрсангиз, уларни йиғиб олинг ва албатта ёқиб юборинг. Чунки улар инфекциядан ўлган бўлиши мумкин ва уя олдида қолдирилса, унинг тарқалишига сабаб бўлади.

Манба: «Асаларичилик — бошловчи асаларичилар учун» М.К.Минзафаров, Н.А.Музафарова

[print-me]

Related posts

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

Асаларичиликда август ойида бажариладиган ишлар

Асаларичиликда май ойида бажариладиган ишлар