Хазонларни ёқишнинг инсонларга ва табиатга зарари

Табиатда барча нарсалар мутаносиб қилиб яратилган. Яшил барглар ва майсалар ўсимликларни озуқа моддалари билан таъминлайди. Қуёш нури таъсирида карбонат ангидрид газини ютиб, кислород чиқаради. Ўсимликлар ҳаводан автомобиллардан чиқадиган заҳарли газлар, заводлар чиқарадиган заҳарли унсурларни ўзига ўтиб олади.

Кузда қуриган, сарғайган барглар тўкилиб ер юзини қоплайди. Табиий тўкилиш асосида барглар ер юзасига тушиб инсон ва табиат учун зарарсиз ҳолатда бўлади. Лекин биз тозаликка эришиш мақсадида қуриган барглар тўплаб ёқишни бошлаймиз. Натижада баргларда тўпланган заҳарли газлар яна атмосферага чиқади. Кўпинча хазон билан бирга пластик идишлар, полиэтилен пакетлар ҳам қўшиб ёқилади ва натижада ўзига хос “заҳарли коктейл” пайдо бўлади.

Хазонлар оловининг соғлиққа зарари

Қуриган барглар ёқилганда ҳосил бўладиган тутундан минглаб одамлар нафас олиб соғлиғини ҳавф остига қўяди. Биринчи навбатда инсоннинг ўпка тизими зарарланади. Заҳарли моддалар қон орқали бутун танага тарқаб, буйрак, жигар, бош мия ва нерв системасига катта зарар етказади.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра 1 тонна қуриган барг ёнганда ҳавога 9 кг гача тутун микрочастицалари ажралади. Бу микрочастицалар таркибига: чанг, азот оксиди, ис гази, оғир металлар ҳамда инсон учун энг ҳавфли моддалардан – диоксин ва диоксан киради. Бу заҳарли моддалар инсон организмига тушгач иммун тизимини зарарлайди, гормон ва витаминлар фаолиятини издан чиқаради.

Шунингдек қуриган майса ва баргларни ёқиш натидасида тупроқ қатламининг фойлали микроорганизмлари – ёмғир чувалчанглари, майда ҳашаротлар нобуд бўлади. Майсаларга ўт қўйилса, олов жуда тез тарқалиб бошқариб бўлмас кучга айланади, натижада дарахтлар, ўрмон ва уйларни кулга айлантириши мумкин.

Қуриган барглардан қандай ҳалос бўлиш мумкин?

Кузда дарахтлардан тўкиладиган сарғайган баргларни ерга кўмиб қўйилса, келгуси баҳор учун фойдали ўғитга айланади. Йиғилган баргларни қопларга солиб қиш давомида кутилса, улар чириб компосга айланади. Тажрибали боғбонлар кузда махсус чуқурлаб қазиб, тўкилган баргларни шу чуқурларга кўмиб, устидан тупроқ тортишади. Баҳорда чуқур усти очилиб, тайёр бўлган чириндидан дарахтларга ўғит сифатида фойдаланишади.

[print-me]

Related posts

Мазали тарвуз танлаш бўйича маслаҳатлар

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

Мазали мандарин танлаш бўйича маслаҳатлар