Ҳайвонларда учрайдиган туберкулёз касаллиги ва унга қарши кураш

Туберкулёз касаллиги — ҳамма турдаги ҳайвонларда, жумладан, майда туёкли ҳайвонларда сурункали кечадиган юкумли касалликдир. Инфекция қузгатувчилари таёқча кўринишдаги микроблар бўлиб, ташқи мухитга жуда чидамли бўлади. Улар қуритиш ва дезинфекцияловчи моддаларга бардош бера олади. Бу микроблар тупроқ қатламида 2 йилгача, сувда 2 ойгача, сариёғ ва пишлоқдарда — 10 ойга­ча яшаши мумкин. Сут 85-90 даража иссиқликда 30 дақиқа қайнатилгандан сўнг ўлиши мумкин. Совуқ ҳарорат туберкулёз микроблари яшовчанлигига таъсир қилмайди.

Шуни таъкидлаш лозимки, қўй-эчкилар туберкулёз билан аҳён-аҳёнда касалланади, лекин касаллик белгиларсиз кечади.

Лекин бу ҳеч қандай чора кўриш керакмас деган маънони англатмайди. Ҳар йили туберкулёзга қарши режали кўрик ва тадбирларни ўтказиш лозим. Ҳайвонларни кўрикдан ўтказиш ишларига туберкулёз билан ҳасталанган кишиларни қўйиш мумкин эмас.

Касалликка чалинган ҳайвонлар тарқалган фермерлардан олиниб, ҳайвонлар сақланган бинолар, боқиладиган майдонлар, жиҳозлар ва қурилмалар дезинфекцияланади. Дезинфекциялашда таркибида камида 5% актив хлор мавжуд бўлган хлорли оҳак эритмасидан, 10% ли қайноқ, олтингугурт-карбол аралашмасининг эритмаси, 3% ли натрий гидрооксиддан фойдаланилади. Гўнг биотерлик усулда зарарсизлантирилади.

Туберкулёз билан касалланган ҳайвонлар боқилган яйловдан факат 3 ойлик муддат ўтгач фойдаланиш мумкин булади.

Манба: agro-olam.uz

[print-me]

Related posts

Чорва молларини ташиш қоидалари

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар