Товус боқиш ва кўпайтириш

Товуслар биринчи навбатда ўз гўзаллиги билан инсонни жалб қилади. Товус боқиш орқали нафақат эстетик, балки яхшигина иқтисодий фойда ҳам олиш мумкин. Товус гўшти ширин таъмга эга ҳамда инсон соғлиги учун фойдалидир.

Қадимдан товуслар биринчи бўлиб хитойлик, ҳиндистонлик, епропалик бойлар в амалдорлар боғларида ташриф буюрувчиларга гўзаллик намойиш этиши учун боқилган. Товуслар узоқ умр кўрувчи қушлар ҳисобланади, улар 50 йил яшашлари мумкин.

Тухумлар инкубацияси

Товус тухумлари ўртача инкубация даври 27-30 кунни ташкил қилади. Инкубация учун фақат янги, қўйилганига 10 кундан ошмаган тухумлардан фойдаланилади. Товус тухумларини товуқ ёки ўрдак остига босиб чиқариш учун қўйиш мумкин.

Урғочи товуслар йилига 2 марта полапон очиб чиқарадилар. Бошқа паррандалардан фарқли равишда товус жўжалари тухумдан канотлари ривожланиб чиқади. Улар тухумдан чиққач бир ҳафта ўтгач уча бошлашлари мумкин.

Товуслар учун катак

Товус жўжаларининг яшаб кетиш эҳтимоли уларни 2 ойлигигача бўлган яшаш шароитларига боғлиқ. Жўжаларни мувафаққиятли катта қилиш учун иссиқлик таъминланган катак қуриш зарур. Янги туғилган жўжаларни сақлаш учун катак ҳарорати +36°C да бўлиши талаб этилади. Вақт ўтгани сайин ҳароратни ҳар 2-3 градусга пасайтириб бориш мумкин. Икки ой ўтгач катакни иситишни тўхтатса бўлади.

Товус болалари кўп миқдорда емиш еб тез ўсишади. Овқат идишларида доим емиш ва сувдонда сув бўлиши керак. Овқат идишлари ва сувдонларни катак деворига жўжалар бўйи етадиган қилиб маҳкамлаш мумкин.

Катак баландлиги камида 2 метр, эни 3 метр бўлади. Умуман олганда катак ўлчамлари унда сақланадиган товуслар сонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Катакда горизонтал ёғочлар жойлаштириш зарур. Яна бир муҳим жиҳат бошқа паррандалар зарар етказмаслиги учун товус жўжалари жойлашган катак бошқаридан узоқда жойлашиши керак.

Кўпайиш мавсуми

Товуслар кўпайиш мавсуми март ойида бошланиб август ойигача давом этади. Ёш ва бақувват товуслардан яхши насл олиш мумкин. Агар товуснинг патлари туша бошласа унинг насли яшаб кетиш эҳтимоли камайиб кетади. Товуслар кўпинча мустаҳкам жуфтлик бўлишади. Муҳим сабабларсиз уларни ажратиш мумкин эмас. Жуфтлашишнинг биринчи йили урғочи товуслардан тухум кутиш керакмас. Ёши улғайган сари улар 2-3 кун оралатиб тухум қўя бошлайди. Тухумлар сони 4-12 тага етганда, урғочи товус тухумларни йиғиб боса бошлайди. Бутун жуфтлашиш мавсумида тухум олиш учун товусларни ўз вақтида уяларидан чиқариш талаб этилади.

Чинқириқ товушлари

Кўпайиш мавсумида товуслар жуда баланд чинқириқ товуш чиқаришади. Катаклари уйга яқин жойлашгани учун бундай шовқин тез жонга тегиши аниқ. Улар кун давомида ўз “қўшиқ”ларини куйлашлари мумкин. Товусларнинг чинқириқ товуши шунчалик баланд бўладики 5 километр масофага ҳам етиб боради. Одатда бундай сигналларни фақат эркак товуслар чиқаради. Урғочиларини овози анчайин паст ва ёқимли бўлади.

Чинқириқ овоз муаммоси товусларнинг 3 ёшлигида, жинсий етилиш фурсатида бошланади. Айнан шу пайт товусларда дум ўсиб чиқа бошлайди.

Товусларни озиқлантириш

Бу турдаги паррандалар берилган барча турдаги сабзавот ва мева емишлариги танаввул қилишади. Товуслар рациони маккажўхори, сули, буғдой, гуруч, ҳашаротлар личинкалари, ўтлар, мевалар ва сабзавотлар ташкил қилади.
Фақатгина товус жўжаларини боқиш алоҳида эътибор талаб қилади. Жўжалар учун махсус белгиланган озуқалар ва донлар билан озиқлантирилади.

Боқаётган товусларда қальсий етишмаслиги рўй бермаслиги учун улар озуқасига қальсийга бой унсурлар ёки тухум пучоғини бериш мумкин. Ўз вақтида берилган кальций кўшимчалари товус тухумларини мустаҳкам ва текис бўлишини таъминлайди.

Манба: good-tips.pro

[print-me]

Related posts

Курка жўжаларини кўкатлар билан озиқлантириш бўйича маслаҳатлар

Қиш мавсумида паррандаларни уй шароитида парваришлаш

Қиш фаслида товуқ тухуми нега камаяди?