Тухум йўналишидаги товуқларни танлаш мезонлари

Товуқларнинг ташқи кўринишига қараб уларнинг баъзи сифатларини аниқлаш мумкин. Тухум йўналишидаги товуқларни танлашда ҳаммамиз ҳам баъзан янглишамиз ёки ташқи кўринишига қараб унга қандай баҳо беришни билмаймиз. Қуйида биз тухум йўналишидаги товуқларни танлашда аҳамият берилиши лозим бўлган баъзи хусусиятларни кўриб чиқамиз.

Тана аъзолари

Яхши товуқ

Ёмон товуқ

Боши ва кўзлари

Ранги қизил. Патлари қисман думалоқ ва эътиборни тез тортади. Ранги оч сариқдан жигарранггача. Кўзи оқ-қораси аниқ ва тиниқ. Ранги оч рангда. Кўзи тиниқ бўлмайди.

Тожи

Тожи оловланг ва майин Тожи очранг, қуруқ, қирралари аниқ ажралиб турмайди.

Тумшуғи

Ўткир, калта, озгина букилган. Жўжаларда сариқ, товуқларда ёрқинлигини йўқотган бўлади. Узун, сарғиш.

Кўкрак

Гўштдор, кўкрак суяклари деярли сезилмайди. Озғин, кўкрак суяклари бўртиб чиққан.

Тери

Майин, юмшоқ, ёрқин, ёғи чиқмаган. Қуруқ, қаттиқ, кўкимтир ва сарғиш рангда, ёки чиқиб туради.

Оёқ

Кенг қадамли, жўжаларда тўқ сариқ, товуқларда оч сариқ. Х шаклида, ориқ ва сариқ.

Бел

Кенг ва узун. Қисқа ва нозик.

Анал тешиги

Нам, юмшоқ, бурмасиз, кўкимтир – оқ. Қуруқ, сариқ.

Патлари

Жўжаларда силлиқ ва ёрқин. Товуқларда алоҳида, дум патлари ажралган. Жўжаларда ёрқин эмас (матовый), алоҳида ажралган. Товуқларда рангсиз, тўзғиган.

Қорни

Катта ва эластик, гупкадек юмшоқ. Юмшоқ ва эластик тери билан қопланган. Тортилган, қаттиқ ва қўпол тери билан қопланган.

Яхши товуқни ёмонидан ажратишда уни қўлга олиб кўриш ҳам мумкин.

Товуқларнинг оёқлари ораси юмшоқ ва эластик бўлиши лозим. Оёқлари орасидаги масофа 2-3 бармоқни ташкил этиши керак. Бунда товуқнинг катталиги ва бармоғингизнинг қалинлигига ҳам аҳамият беринг.

Бундан ташқари, товуқнинг оёқлари текис бўлиши, клеш сингари «ичкарини кўрсатмаслиги» (> <) лозим. Бундай товуқ тухум қўйишда қийналмайди.

Иккинчи эътиборли жиҳати шундаки, оёқлари асоси билан кўкрак асоси орасидаги масофа табиатан бир бармоқ кенглигида бўлади ва тухум қўйиш пайтида 3-4 бармоқ кенглигича кенгаяди.

Манба: Рустам Қурбонов, «Паррандачилик сирлари»

Related posts

Курка жўжаларини кўкатлар билан озиқлантириш бўйича маслаҳатлар

Қиш мавсумида паррандаларни уй шароитида парваришлаш

Қиш фаслида товуқ тухуми нега камаяди?