Тарвуз етиштириш сирлари

Тарвуз бўз ва қумоқ тупроқларда яхши ўсади. Тарвуз уруғлари ҳаво ҳарорати +12, +15°C га етганда экилади. Экиш чуқурлиги суғориш имконияти ва тупроқ таркибига қараб 3-4 см дан 6-8 см гача чуқурликда бўлади. Тарвуз учун 240-360 см гача энлиликда эгатлар олинади. Эгатнинг икки четига 70-80 см оралиқда 1-2 тадан қилиб экилади. Уруғ сарфи гектарига навига қараб, 8000-11000 тагача сарфланиши мумкин.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар – Ўринбой, Манзур, Чиллаки F1, Крисби F1, Кримстар F1 ва ўрта-эртапишар – Сурхон тонги, Дилноз, Шарқ неъмати, кечпишар – Ҳайит қора, Қўзибой.

Уруғ танлаш. Экиладиган тарвуз уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун (синмаган) бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Тарвуз экиш режалаштирилган ер кузда органик ва минерал ўғитлар билан ишланади. Зарур бўлган ўғитлардан фосфорли ва калийли ўғитларнинг 60-70% қисми кузда ерни ҳайдаш билан бирга берилса самараси яхши бўлади.
Ўсув даврида аммиак селитра, суперфосфат, калий тузи каби минерал ўғитлардан ҳар бир туп тагига солинади. Ўғитларни тарвузнинг илдиз бўғзидан 20-30 см узоқликда солиш керак. Бунинг учун суғориш олдидан ҳар бир туп илдизига яқин жойга 25-30 см чуқурликда қозиқ қоқилади. Сўнг қозиқ суғуриб олиниб, ҳосил бўлган чуқурликка ўғит солинади.

Асосий касалликлари фузариоз сўлиши, бактериоз, уншудринг. Касалликларнинг олдини олиш учун биринчи навбатда алмашлаб экишни жорий қилиш, уруғларни дорилаш зарур. Ёки дориланган уруғларни сотиб олиш мақсадга мувофиқ. Ўсимликларни ўсув даврида Акробат, Энтоликур, Энтохлорок ва бошқа шу каби препаратлар билан дорилаб туриш керак.

Тарвуз экилган майдонга иккинчи марта 4-5 йилдан сўнг яна тарвуз экилса касалликлардан камроқ зарарланади.

Зараркунандалардан ўргимчаккана, полиз шираси, оқ чивин, қора шира, кўк шира, шумғия, кўк қурт тунлами ва бошқалар зарар келтиради. Уларга қарши Энтолучо, Энтосоран, Далете, Энтовант, Би58 ва бошқа препаратларни қўллаш мумкин.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

Related posts

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар