Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

Кредит ажратиш юзасидан қабул қилинган меъёрий ҳужжат:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 857-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом”.

Кредит мақсади:
  • тикув машиналари, матолар ва бошқа сарф материаллари, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компютер ва бошқа техникалар, шунингдек, меҳнат билан бандликни таъминловчи бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш;
  • шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик-иссиқхоналар барпо етиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, оғилхона ва товуқхона қуриш, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблари харид қилиш) мақсадлари учун ажратилади.
Кредит берилиши:

Касаба уюшмаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек тижорат банкларининг масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар.

Муддати 3 йил
Имтиёзли даври 6 ой
Кредит миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача (18 430 000 сўм)
Фоиз ставкаси 4%
Ресурс Марказий банк маблағи
Талаб етиладиган ҳуижжатлар:

— ариза;

— паспорт нусхаси (бунда мазкур ҳужжатларнинг асли кўздан кечирилиб, ундан нусха олинади);

— шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштиришни кенгайтириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда. қарз олувчида томорқа участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома;

-кредит таъминот турларидан бири:

  • банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
  • мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари;
  • учинчи шахсларнинг кафиллиги;
  • кредит қайтмаслиги хатарини суғурта қилиш.

Манба: agrobank.uz

[print-me]

Related posts

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар