Ўзбек гилосининг бир килоси Россияда 7,3 доллардан сотилмоқда

Шу кунларда ўзбек гилосининг илк жўнатмаси Россияга муваффақиятли экспорт қилинган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби EastFruitʼга асосланиб хабар берди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Новосибирскка ўзбек гилоси ортилган биринчи юк машинаси кириб келган.

Ўзбек гилосининг бир килоси 550 рублдан (7,3 АҚШ доллар) сотилган ва шу нархда баҳоланаётган табиий меваларга бўлган талабдан ҳам ошиб кетган. Чакана савдода эса ушбу маҳсулотнинг тахминан 1 кило учун 13 доллардан кўпроқ баҳоланган бўлиши мумкин.

EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 35 дан 50 минг тоннагача гилос экспорт қилади. Россия минтақадаги гилоснинг энг йирик харидори ҳисобланади ва йилига 100 минг тоннадан кўпроқ гилос сотиб олади.

Манба: sof.uz

[print-me]

Related posts

“Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди