Лизинг асосида трактор олиш шартлари

Лизинг – молиялаштиришнинг энг самарадорли усулларидан бири бўлиб, корхоналарга асосий воситаларни янгилаш, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш, солиқ ва жорий харажатларини камайтириш имконини беради.

Лизингнинг афзалликлари

Ҳаётий тажриба шуни кўрсатадики, асосий восита сотиб олиш эхтиёжи мавжуд бўлган корхона, эртами кечми, пул воситаларини йўналтириш усуллари танлови қаршисида қолади. Харид амалга ошириш учун корхонанинг пулларини сарфлаш, молиялаштириш учун банк ташкилотларида кредит расмийлаштириш, ёки мулк ва техникаларни лизинг шартлари асосида қулга киритиш мумкин.

Лизинг корхонага бир вақтнинг ўзида харажатларни камайирган ҳолда, лозим бўлган мулкни керакли миқдорда сотиб олиш имконини беради. Шунингдек корхонанинг ўз маблағларини йиғиш зарурати қолмайди, аксинча маблағлар хомашё ва тайёр маҳсулот захиралари, дебиторлар билан ҳисоб китоб қилишга йўналтирилади. Айнан лизинг корхона фаолияти учун асос булган айланма маблағларни катта миқдорда сарфламаган ҳолда техник базани янгилаш имконини беради.

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти таклиф этаётган лизинг турлари

№

Техника номи

Ишлаб чиқарувчининг номи

Лизинг шартлари

лизинг муддати, йил

аванс тўлови, %

лизинг йиллик фоизи, %

комиссион тўлов

1

Трактор New Holland TД.5.110 (110 от кучи)

«Tошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ

7 ва 10 20% 7%

—

2

Трактор New Holland TД.5.110 (110 от кучи)

«Tошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ 5 25% 22%

1%

3

Трактор New Holland T6070 4WD (140 от кучи)

«Tошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ 7 ва 10 20% 7%

—

4

Трактор New Holland T6070 4WD (140 от кучи)

«Tошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ 5 25% 22%

1%

5

Трактор New Holland T-7060 (213 от кучи)

«УзКейсМаш» ҚК 5 25% 22%

1%

Чопиқ трактори

6

Трактор TTZ 100HC

«Tошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ 7 ва 10 20% 7%

—

Бошқа тракторлар

7

Трактор New Holland TТ40 (Боғ мини трактори)

«УзКейсМаш» ҚК 5 25% 22%

1%

8

Трактор «U 62″(Боғ мини трактори)

«Tошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ 5 25% 22%

1%

Ғалла ва хашак ўриш-йиғиш ва бошқа машиналар

9

Дон ўриш комбайн Dominator 130 «УзКлаасАгро» ҚК 7 ва 10 20% 7%

—

Трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини юқорида кўрсатилган тарифлар асосида олишда кафиллик ёки гаров таъминоти ҳамда суғурта полиси олиш ҳам талаб этилади.

Манба: agroleasing.uz

[print-me]

Related posts

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар