Вегетарианцлар гўштни организм учун фойдасиз, ортиқча маҳсулот деб ҳисоблашади. Лекин мутахассислар бунинг аксини такидлаб келишади. Гўштли таомларни кам-кам истеъмол қилиш организмнинг фаолияти учун зарурдир.
Барча турдаги гўшт маҳсулотларида оқсил ва аминокислоталар мавжуд. Бу моддалар инсон организмида жуда яхши (60-90% гача) ўзлаштирилади. Гўштнинг бир кунлик истеъмол меъёри — 150-220 гр. ни ташкил этади. Бу меъёрий кўрсатгич кишининг вазни, жисмоний юқламалар даражаси ва индивидуал хусусиятларига қараб белгиланади. Гўшт — организм учун зарур бўлган темир моддасини етказиб беради. Гўштнинг барча фойдали жиҳатларини сақлаб қолиш учун уни қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол этиш тавсия этилади. Қовурилган гўштда холестирин миқдори юқори бўлганлиги учун камроқ истеъмол қилган маъқул.
Гўшт турларининг ўзига хос хусусиятлари:
Курка гўшти — А ва Е витаминлари, темир, кальций, калий ва магний моддаларининг манбаи ҳисобланади. Курка гўштида холестирин миқдори паст бўлади, бу эса гўштнинг барча фойдали хусусиятлари организмига тўлиқ сингишидан далолат беради. Гўштнинг бу тури суяк мускуллари ва тўқималарини мустаҳкамлашга ва қон таркибини тозалашга ёрдам беради. Курка гўштидан тайёрланган таомлар диетик ҳисобланади. Шунинг учун ортиқча вазнга эга бўлган кишилар ҳам курка гўштидан баҳраманд бўлиши мумкин.
Товуқ гўшти ҳам диетик гўшт турига киради. Айниқса парҳез тутаётган кишилар учун товуқнинг кўкрак қисмини (грудка) қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол қилиш самара беради. Товуқ гўштида А, В, Е витаминлари, фосфор, темир, калий ва магний моддалари кўп миқдорда бўлади. Товуқ гўшти кекса кишилар танаввул қилиши учун тавсия этилади, чунки у холестирин миқдорини камайтиради, қондаги шакар миқдорини нормаллаштиради ва юрак фаолиятига яхши таъсир кўрсатади. Товуқ гўштининг камчилиги бу унинг терисидир. Қовурилган ҳолда айнан товуқ териси холестирин манбаи бўлиб хизмат қилади.
Қуён гўшти — энг фойдали ва аллергия қўзғамайдиган (гипоаллерген) гўшт тури ҳисобланади. Қуён гўштида холестирин миқдори товуқ гўштига нисбатан камроқ бўлади. Гўштнинг бу тури омега-3 аминокислоталари, В гуруҳи витаминлари, темир, фосфор, кобальт, магний ва фтор моддаларига бой бўлади. Қўён гўштидан тайёрланган таомлар ҳеч қандай акс таъсирга эга бўлмайди. Қўён гўштини болаларга ҳам бериш мумкин.
Мол гўшти — аминокислоталар, темир ва рух моддаларига бой маҳсулот ҳисобланади. Бу турдаги гўшт танаввул қилиш айниқса болалар ва спортчилар учун тавсия этилади. Мол гўшти тери ҳўжайраларининг қайта тикланишига, қон томирларини мустаҳкамлашга, шунингдек ошқозон шираси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса ёш бузоқ гўшти энг фойдалиси ҳисобланади. Имкон қадар ёғли мол гўштини танаввул қилмаслик керак, чунки у узоқ вақт давомида ҳазм бўлади ва озқозон ости безига юқлама кўрсатади.
Қўй гўшти — темир, йод, В витаминлари, калий ва магний моддаларига бой бўлади. Гўштнинг бу тури вирусли касалликларга қарши табиий курашувчи маҳсулот ҳисобланади, қон таркибини тозалаб, ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Лекин кекса ёшдаги кишилар, юрак қон-томир ва артрит касалликлари билан оғриган кишиларга танаввул қилиш тавсия этилмайди.
Чўчқа гўшти — В гуруҳи витаминлари, темир ва рух моддаларига бой ҳисобланади. Чўчқа гўштидан тайёрланган таомларни темир етишмовчилигидан азият чекадиган, мия билан боғлиқ касалликлар билан оғриган кишилар истеъмол қилиши тавсия этилади. Лекин чўчқа гўшти жудаям ёғли бўлганлиги учун уни кам миқдорда танаввул қилиш керак. Айниқса юрак қон-томир, ошқозон ва жигар касалликларига чалинган кишилар бу гўштдан ейиши мумкин эмас.
Манба: mixfacts.ru
[print-me]