Деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда ернинг унумдор бўлиши муҳим жиҳатлардан биридир. Айрим ҳудудларда ерларнинг ҳосил бериш кўрсатгичи камайиши кузатилмоқда. Сабаби фойдали бактерияларнинг қирилиб кетганлиги натижасида ерларимиз заҳарланиб қолганлигидир.
Ерларни қайта даволашнинг энг самарали усулларидан бири — Калифорния қизил чувалчангларини кўпайтириб, биогумус ҳосил қилиб, ерларга беришдир. Бу чувалчанг тўқ қизил рангли, узунлиги 8-10 сантиметр, оғирлиги бир граммга тенг келади. Хона шароитида боқишни оддий усули билан яъни молларнинг чириган гўнги, қушхонадан чиққан чиқиндилар, дарахт япроқлари, ошхона чиқиндилари билан овқатлантирилади. Чувалчанглар чиқарадиган чиқинди — биогумус дейилади. Биогумус таркибида 38 хил модда борлиги аниқланган. Масалан азот, калий, натрий, борий, мис, кобальт, руҳ, темир, титан, рубидий вермут ва ҳоказолар.
Биогумуснинг ҳусусиятлари:
- таркиб назариясидан қараганда биогумус бошқа ўғитлардан 4-8 баробар кучли;
- тупроқ унумдорлигини 15-25% га оширади;
- тупроқни органик қоришмалар билан бойитади;
- тупроқнинг микро флораларига ижобий тасир кўрсатади;
- микро органик озуқалар миқдорини кескин оширади;
- намликни яхши сақлайди;
- механик жиҳатдан кучли гранулалардан ташкил топган;
- ўсимликларнинг ўсиш қобилятини 11-24% га оширади;
- энг муҳими ҳосил 2 ҳафта олдин тайёр бўлади.
Микробиология саноатига тегишли бўлган бу кашфиёт, бактериялар асосида тайёрланадиган биологик техногияларга ҳам алоқадордир. Охирги йилларда бу органик чиқинди қишлоқ хўжалиги соҳасида ва озиқ-овқат саноатида кенг кўламда ишлатилмоқда. Вермикомпост ҳумик ва фулкив кислоталар, макро ва микро озуқалар, амино кислоталар ва бошқа биологик фаол моддалардан ташкил топган. Шунинг учун ҳам унинг турли ҳолларда қўлланиши, ҳосил миқдорини оширмоқда ва тупроқни минеративлик хусусиятлани яхшиламоқда.
Манбалар: surxontongi.uz; agro-olam.uz
[print-me]