Асалариларни қишловга тайёрлаш

Она ари кузга келиб арихонанинг личинкалар жойлашган ерида, арилар кириб-чиқадиган тешикка қарши жойда ётади. Шунинг учун октябр ойида арихонанинг марказида жойлашган кам асалли ромларни насл чиққандан сўнг 1,5-2 кг асалли қуруқ ромлар билан алмаштириш керак. Акс ҳолда асаларилар тўпи бўлиниб, тарқалиб кетади ёки ром бир томонга оғиб кетиб улар нобуд бўлади.

Октябр ойининг охирига бориб, пастки тешик 4-5 та асалари кириб-чиқадиган қилиб кичрайтирилади. Cовуқ тушганда эса бутунлай ёпилади, устки тешик эса 2-3 та ари кириб-чиқадиган қилиб қўйилади. Кучсиз оилаларда пастки тешик 2-3 ари кириб-чиқадиган қилиб очиқ қолдирилади, устки тешик бутунлай ёпилади. Чунки юқори тешик очиқ қолдирилганда, кучсиз оилалар арихонада мақбул ҳароратни сақлаши жуда қийин бўлади. Арихонани чипта ёпқич билан ёпиб иситиш керак. Ётоқ арихона устки ва ёнбош ёстиқчалар билан, кўп корпусли арихона эса фақат устки ёстиқча билан қопланади.

Қиш иссиқ келиб, ҳаво тез-тез исиб турганда асаларилар чиқиндидан тозаланиш учун учиб чиқади. Совуқ тушиши билан асаларилар ғуж бўлиб йиғилиб ромларнинг ўртасидаги бўшлиқда жойлашади.

Арихонанинг юқорисидан қаралса, улар чўзинчоқ шаклдаги коптокка ўхшайди. Кузда оила бутун арихонани эгаллайди. Декабр ойига келиб, ташқарида ҳаво совиши билан асаларилар ғужи кичраяди ва ромнинг 2/4 оралиғи бўш қолади. Фақат 1,5-2 ойдан кейин уларга асаларилар қайтиб келади.

Кўп корпусли арихоналарда асаларилар ўзи етиштирган насл билан бир корпусда жойлашган бўлади. Унинг ичида асал бор-йўқлигига қарамай, устига иккинчи корпус қўйилади. Иккинчи корпусдаги ҳар бир асалли рамкада 1,5 кг дан асал бўлиши керак. Асаларилар секин-аста иккинчи корпусга ўтади ва қишловдан қийналмасдан чиқади. Агар арихона ариси ва асали бир корпусга жойлашган бўлса, бу оилага яна ромлари бор бўш корпус қўйилади. Арихона унинг устида бўлади.

Куб ичида унинг ёруғлик тушадиган томони билан қоронғу томонларида иссиқлик ҳарорати бир хил даражада сақланади. Шунинг учун асалариларни парвариш қилиш технологиясида асалли корпус асаларилар арихонанинг ёруғ ва қоронғу томонларида ҳам қишловдан яхши чиқади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

Related posts

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

Асаларичиликда август ойида бажариладиган ишлар

Асаларичиликда май ойида бажариладиган ишлар