Тошкентда асал ярмаркаси ташкил этилади

Шу йилнинг 1 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳар асаларичилар ассоциацияси ва Ecobozor бозорлар тармоғи ҳамкорлигида асал ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ярмаркага ташриф буюрувчилар асаларичиларнинг сара маҳсулотларидан таътиб кўриб харид қилишлари мумкин:

  • асал — майский, тоғ асали, дашт асали, пахта асалари, кунгабоқар асали, оққурай асали ва бошқалар;
  • асалари уялари, перга, прополис, асалари сути, асаларичилик асбоблари;

Шунингдек ярмарка давомида профессионал асаларичилардан соҳа сир-асрорлари ҳамда асалнинг шифобахш хусусиятларидан соғлиқни яхшлаш ҳақида маълумотга эга бўладилар.

Ярмарка Ecobozor бозорлар тармоғининг “Мирзо-Улугбек” филиалида бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар пойтаҳтимиз аҳолиси ҳамда меҳмонларини асал ярмаркасида иштирок этиб, мазали асаллардан таътиб кўришга таклиф этади!

Манба: ecobozor.uz

[print-me]

Related posts

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

Асаларичиликда август ойида бажариладиган ишлар

Асаларичиликда май ойида бажариладиган ишлар