Пойтахтимизда «UzAgroExpo-2018» кўргазмаси ўтмоқда

21-23 ноябр кунлари пойтахтимизда жойлашган Миллий кўргазмалар комплекси «Ўзэкспомарказ» павильонида XIV Халқаро «UzAgroExpo — 2018» кўргазмаси намойиш этилади.

«UzAgroExpo» кўргазмаси қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтказиладиган катта тадбирлардан бири. Бу кўргазмада замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотларини қайта ишловчи қурилмалар етказиб берувчи компаниялар иштирок этишади.

Кўргазма замонавий ва юқори маҳсулдорлик берувчи техника ва қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Мунтазам ўтказиб борилаётган «UzAgroExpo» кўргазмасида қишлоқ ҳўжалигида катта тажрибага эга бўлган маҳаллий мутахассислар ҳамда МДҲ давлатларидан экспертлар учрашиб, ўзаро фикр алмашишади.

Кўргазманинг асосий йўналишлари:

Қишлоқ хўжалиги техникаси:

  • тракторлар, двигателлар;
  • балонли, гусеницали тракторлар;
  • дон йиғувчи ва хашак йиғувчи комбайнлар;
  • культиваторлар, бороналар, дискаторлар;
  • универсал уруғ экувчилар;
  • сабзавот экиш машиналари;
  • ўғит сепувчи машиналар;
  • ўсимликларни ҳимояловчи комплекслар;
  • суғориш техникалари;
  • прицеплар ва яримприцеплар;
  • қишлоқ хўжалиги учун дронлар;

Деҳқончилик ва боғдорчилик:

  • боғдорчилик-сабзавотчилик техникалари;
  • уруғлар, кўчатлар;
  • гуллар, декоратив ўсимликлар;
  • агрохимия;
  • кимёвий ва биологик ўсимликларни ҳимояловчи воситалар;
  • иссиқхоналар.

Чорвачилик ва паррандачилик:

  • зотли товуқлар;
  • паррандаларни кўпайтириш, тухум олиш техникалари;
  • саноат паррандачилиги учун қурилмалар;
  • ветеринария препаратлари;
  • озуқа кўшимчалари;
  • сут соғиш ва музлатиш техникалари;
  • сутни тозаловчи технологиялар;
  • ҳайвонларни парваришлаш қурилмалари;
  • тарози ва ўлчов асбоблари.

Кўргазма ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,  «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Кўргазма ўтказилиш жойи: Миллий кўргазмалар комплекси «Ўзэкспомарказ» 1-павильонида

Манба: ieg.uz

[print-me]

Related posts

“Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди