Отларни боқиш ва кўпайтириш бўйича тавсиялар
От боқиш чорва молларидан фарқ қилади, уларнинг ошқозони қорамолникидан 7-8 марта кичикдир. Отларнинг асосий озиғи беда, пичан, ем, кунжара ва бошқалар.
От боқиш чорва молларидан фарқ қилади, уларнинг ошқозони қорамолникидан 7-8 марта кичикдир. Отларнинг асосий озиғи беда, пичан, ем, кунжара ва бошқалар.
Ҳозирги кунга мамлакатимизда 150 минг бошга яқин отлар мавжуд. Республикамизда қорабаир, аҳалтака, соф зотли салт минилувчи от зотлари кўпайтирилади.
Отларни озиқлантириш учун буғдой сомони, тўпон, табиий ўтлоқ пичани, беда пичани, сули маккажўхори, арпа, жавдар, буғдой, тариқ берилиши мумкин.
Йилқичилик чорвачиликнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Йилқичилик фермаси отларни парвариш қилиш ва янги зотлар етиштириш билан шуғулланади.