Қулупнай экиш учун маъқул пайт

Ўзбекистонда қулупнай кўчатларини ўтқазишнинг энг яхши вақти июл ойининг охири ва август ойининг бошларидир. Қулупнай кўчатларини ўтқазишга тайёрланган ер минерал ва маҳаллий ўғитлар ёки компост (чиринди) билан ишлов берилган бўлиши керак. Қулупнай экиш учун олдиндан тайёрлаб олинган кўчат илдизи учидан озгина қисмини кесиб ташланади ва махсус тайёрланган гўнг қўшилган суюқ лойга кўчат илдизини ботириб олинади, кейин кичик уя қазиб ўсимликни ўтқазилади.

Кўчатнинг илдизи ўта саёз ҳам, ўта чуқур ҳам кўмилмайди. Бунда қаторлар ораси 70-80 см, кўчатлар ораси эса 20-25 см бўлади. Кўчатни ўтқазишдан олдин унинг учидаги 2-3 та баргини қолдириб қолганини олиб ташланади. Бу билан ўтқазилган кўчатнинг сув буғлатишини камайтиради ва уни сўлиб-қуриб қолишдан сақлайди. Чунки янги ўтқазилган ўсимлик илдизлари ҳали янги жойга ўрнашиб улгурмаган бўлади ва бирмунча вақтгача ердан сув шиммай туради.

Қулупнай кўчатларини кундузги иссиқ қайтгандан кейин, кечга яқин ўтқазган маъқул.

Кўчатларни ўтқазиб бўлгандан сўнг, дарҳол суғорилади. Кейинги кунлари эса кўчатлар яхши ўрнашиб кетгунга қадар 1-2 кун оралатиб суғориб турилади. Кўчатлар ўрнашиб олгандан сўнг имкони бўлса ҳар суғоришдан кейин тупроқни юмшатиб, бегона ўтлардан тозалаб қуруқ гўнг сочиб турилади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

Related posts

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар