Ҳар бир парранда боқиб кўрган киши бирор марта бўлса ҳам товуқларнинг ўз тухумларини чўқиб, еб қўйганига гувоҳ бўлган. Агар товуқхонада паррандалар сони кўп бўлмаса, тартиббузарни аниқлаш қийин бўлмайди. Лекин товуқ фабрикаларида бундай вазият рўй берса, тухумхўр товуқни топиш анча мушкул бўлади. Чунки айнан ўша газанда товуқ қолганларига ёмон ўрнак бўлади.
Масалани самарали ҳал қилиш учун авваламбор муаммо сабабини аниқлаб олиш зарур. Бунинг учун товуқларни кузатиб, вазиятни ўрганиб қандай усулда ҳал қилишни танлаш керак.
Муаммони пайдо бўлиш сабабларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Парранда озуқаси миқдори ва рацион. Совуқ ҳароратда товуқлар етарлича ултрафиолет нурларини етарлича олишолмайди. Бунинг натижасида товуқ организми Д витаминини йўқота бошлайди. Айнан шу витамин фосфор-кальций алмашинувида асосий ўрин тутади. Агар бу унсурлар етарли даражада бўлса, тухум устки қатлами мустаҳкам бўлади. Товуқ организмида кальций миқдори камайса улар юришда оқсай бошлайди, тухумларнинг пўстлоғи юпқа ёки умуман пўстлоғсиз пайдо бўлади. Витаминлар етишмаслиги натижасида товуқ кўзига кўринган ҳамма нарсани чўқий бошлайди, ҳаттоки ўзини тухумларини ҳам.
Нотўғри ясалган товуқхона. Агар тохуқхона кўп миқдорда ёруғлик тушадиган ерда қурилса, товуқлар ўзларини ёмон тута бошлайдилар. Бетартиб ҳаракатлар натижасида паррадалар ўз тухумларини босиб, эзғилаб, чўқиб ташлайдилар.
Кам ҳаракатлилик. Агарда товуқлар эркинликка чиқариб турилмаса, оёқ ёзиш учун очиқ майдон бўлмаса, бунинг ҳаммаси парранда психикасига ёмон таъсир қилади. Натижада тухум маҳсулотидан қуруқ қолиш мумкин.
Айрим ҳолларда товуқ боқувчилар ўзлари паррадалар организмидаги кальций миқдорини ошириш учун тухум пўстлоғини озуқага қўшиб беришади. Товуқлар буни нималигини сезиб қолишгач, витаминни нимадан олишни тушуниб, ўз тухумларни чўқий бошлашади.
Муаммони бир неча усулда ҳал этиш мумкин:
Фойдали озуқа. Товуқлар рационида протеин миқдори кам бўлганда, тухумларни чўқий бошлашади. Ёзги паллада улар бундай витаминни чувалчанг ва ҳашаротларни исътемол қилиб тўлдириб олишади. Қишки вақтда бундай имконият ёқ. Товуқларга совуқ ҳароратда 5-6 грам миқдорида оқсил бериш витаминни ўрнини тиклаб беради. Тухумларни асраб қолиш учун товуқлар рационига яшил майса, сабзи, қовоқ ва карам қўшиш зарур.
Тўғри қурилган товуқхона. Катак қуришда ёруғлик нури кучли бўлмаслигига эътибор берилади. Бунда қуёш нури ўрнига, паст ёруғлик чиқарувчи лампалардан ҳам фойдаланилади. Катакда тухум қўювчи товуқлар учун етарлича майдон бўлиши керак. Товуқхона оқра томонини баландроқ қилиб, олд тарафга энгаштириб қурилса, қўйилган тухумлар катакнинг олд қисмига юмалаб тушади ва товуқлар оёғи остида қолмайди.
Ёлғондакам тухумдан фойдаланиш. Тухум ейиш касаллигини даволаш даврида товуқхонага теннис копточасини ташлаб қўйиб, товуқларни ёмон қилиғи учун жазолаш мумкин. Ёки тухумни олиб шприц билан тухум ичига уксус ёки қалампир суви билан тўлдириб қўйса бўлади. Бундай беъмаза тухумни чўқиб кўрган товуқлар ёмон одатларини ташлашади.
Кўпроқ юриш. Товуқлар учун кўпроқ сайр қилиш доимо зарур. Товуқхона яқинида майсали кенг майдон бўлиши айни муддао. Очиқ ҳавода сайр қилиш паррадаларга майса ва ҳашоратлардан кўп миқдордаги витаминларга тўйиниш имконини беради.
Манба: gidfermer.com
[print-me]