Маккажўхориларни йиғиб олиш ва сақлаш

Маккажўхори ҳосилини йиғиб олиш муддатлари, авваламбор, унинг қандай мақсадларда ишлатилишидан келиб чиқади. Маккажўхори донларидан консерва тайёрлашда, чорваларни боқишда ҳамда уруғлик учун фойдаланиш мумкин. Донларни сақлаш махсус шароитларни талаб қилади, агар белгиланган меъёрларга амал қилинмаса ҳосил сифати бузилиб, молиявий йўқотишларга сабаб бўлади.

Маккажўхориларни йиғиштириш донлар сутлик етилдан палладан бошланади. Жўхори сўталарини пишганлик белгилари асосида танлаб-танлаб териб олинади. Маккажўхорининг етилганлигини бир неча ташқи белгилар орқали билиб олиш мумкин:

  • сўтанинг ташқи қатламининг қуриб қолиши;
  • сўталар пўстлоғининг оч-яшил рангга кириши;
  • сўта четларидан чиқиб турган ипчаларнинг қуриши;
  • донларни тирноқ билан босганда уларлан сутга ўхшаш суюқлик чиқиши;
  • сўталар ичидан қаторларга текис тизилган сариқ донларнинг кўриниб туриши.
Сақлашга тайёрлаш

Маккажўхори донларини сақлашга тайёрлаш хас-чўплардан тозалаш ва қуритиш жараёнларини ўз ичига олади. Жўхори донларини очиқ майдонларда ёки айвон остида қуритиш мумкин. Агар об-ҳаво шароитлари (ёмғир, қор) бунга имкон бермаса, донларни махсус қуритгичларда ёки кучли ҳаво ҳайдагичлар ёрдамида қуритиш мумкин.

Экиш учун мўлжалланган маккажўхори донларини сўталарнинг ўзида қуритган маъқул. Бунинг учун махсус камера тузилишидаги қуритгичлардан ёки кучли ҳаво вентиляторлардан фойдаланилади. Донлар аста-секинлик билан сўтасидан ажрала бошлагач қуритиш жараёни якунига етган ҳисобланади.

Маккажўхорини сақлаш

Маккажўхори донларини узоқ муддат сақлашнинг энг самарали усуллари: уларни консервалаш ёки музлатиб қўйиш. Бундай усулда сақлашда маккажўхори донларинг озуқавий хусусиятлари йўқолмайди.

Маккажўхори ҳосилини омборхонада сақлашда каламуш ва сиқчонлар катта хавф туғдиради. Уларга қарши қопқонлардан фойдаланиш кутилган натижани бермайди, чунки вақт ўтиши билан каламушлар қопқонларни сезиб, уларга тушмай ўтиб кетишади. Муаммонинг ечими сифатида репеллент дориларини тавсия этилади. Бу турдаги препаратлар кемирувчиларни ўлдирмайди, лекин ҳиди билан уларни қўрқитиб, қочиб кетишига сабаб бўлади.

Катта хўжаликларда маккажўхориларни ем учун силос кўринишида сақлашади. Бунда 25% дан юқори намлик даражасидаги донлар олиниб, махсус пластик қопларга солинади. Қоплар тўлгач улардан кислород аста-секинлик билан сўриб олинади. Агар қопларда кўп миқдорда қислород қолса, силосга айланиш жараёнида маккажўхори кучли қизиб ўзининг озуқавий ҳусусиятларини йўқота бошлайди. Силос тайёрланадиган пластик қоплар мустаҳкам бўлиши керак. Чунки намланган донлар қопга катта босим бериб, натижада қопнинг ёрилишига олиб келиши мумкин.

Уруғлик маккажўхори донлари матодан қилинган қопларда қуруқ жойда (том ёки оғилхона) сақланади. Агар маққажўхори сўталари билан сақланадиган бўлса, омборхона доимий ҳаво айлантириш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.

Манба: indasad.ru

[print-me]

Related posts

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар