Куркачилик бўйича ихтисослаштирилган хўжаликларда куркалар ҳам товуқлар каби кенг ўлчамли паррандахоналарда асралади. Улар учун хоналарнинг полига қалин тўшама тўшалган бўлиши ҳамда бу тўшама зооветеринария ва санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган қилиб солиниши лозим. Чунки бир тўшалган тўшама боқишга қўйилган бир тўда куркалар то боқишдан олиниб гўштга топширилгунча туради. Вақти-вақти билан устига янги қуруқ тўшама ташланаверади. Боқувдаги куркалар гўштга топширилгандан сўнг ва янги гуруҳ куркалар келтириш олдидан полдаги эски тўшама тўлиқ янгиланади.
Курка жўжалари ҳам 30 кунлик бўлгунча иссиқ хоналарда асралади. Бир ойлик бўлгандан кейин иситиладиган кенг ўлчамли хоналарга ўтказилади ва полга қўйиб боқилади. Ўстириш давомида паррандахона полининг ҳар 1 м2 майдонига курка жўжалари 30 кунлик бўлгунча 12 тадан, 31 дан 60 кунликкача бўлганлари 8 тадан қилиб қўйилади.
Жадал ўстириш давомида куркаларга асосан тўлиқ рационли омихта емлар қоришмасидан қуруқ ҳолда берилади. Куркаларга бериладиган омихта ем юқори калорияли қилиб тайёрланиши керак. Унинг ҳар 100 г да энг камида 120 г озиқ бирлиги, 20–25 г ҳазм бўладиган протеин бўлиши керак. Таркибидаги клетчатка миқдори эса 5% дан ошмаслиги маъқул. Агар хўжаликда омихта ем бўлмаса, куркаларга ҳар хил концентрат озиқларни аралаштириб бериш мумкин. Бу озиқлар қуруқ ҳолда ёки қориб берилади. Хусусан, дон озиқлар қуруқ, майда ем эса қориб берилади. Бунда қорилган ем таркибида тегишли миқдорда витаминлар, антибиотиклар, майда қилиб тўғралган барра ўт аралаштирилади ва куркаларга кунига 1-2 марта берилади. Ана шу тарз да ёш куркалар 3 ойлик бўлгунча боқилади. Сўнгра гўштга топширилади. Айни тартибда боқилган курка гавдасидан 3-4 кг атрофида ичак-чавағидан тозаланган гўшт чиқади. Гўшти ёғсиз, серсув, юмшоқ ва ниҳоятда лаззатли бўлади.
Гўшт учун жадал усул билан боқиш энг самарали усул бўлиб, куркаларни гўштбоп кондитсияга етказиш
учун кам харажат қилиб, кўп маҳсулот олишга эришилмоқда. Ҳозир куркачилик хўжаликларида ўтказилаётган
амалий ишларнинг кўрсатишича, жадал усул билан боқилган куркаларнинг ҳар 1 кг қўшимча вазни учун 2,5-3
фоизи бирлиги сарфланган.
Манба: «Қишлоқ хўжалик чорва молларини озиқлантириш», Б.М.Тожибоев, И.Е.Хошимов
[print-me]