Хаммамизга маълум, йилнинг киш ойларида ёғингарчилик микдори олдинги йилларга нисбатан кам бўлиши, бу ўз навбатида тупроқда тўпланаётган намликни камайишига олиб келиши сабаб бўлиши мумкин.
Умуман олганда, деҳқончиликда тупроқда ўсимликни ўсиб ривожланиши учун керакли бўлган намликни фақат ёғингарчилик орқали тўпланган намлик ҳисобига эмас, қиш ойларида айниқса феврал ойида ерларни шўрини ювиш ва шўрланмаган ерларда эса етарли нам тўплаш учун уни чуқур хайдаб (35-40 см) текислаб эгат олиб суғориш усули билан амалга ошириш мумкин.
Бунинг учун сизот сувлари 2-3 метр ва ундан чуқур жойлашган ерларда бу тадбир механик таркиби оғир ерларда феврал ойининг иккинчи ва учунчи ўн кунлигида, механик таркиби ўрта ва енгил бўлган ерларда эса феврал ойининг охири ва март ойининг биринчи яримида амалга оширилса мақсадга мувофик бўлади.
Шўрланмаган тупроқларда эрта бахорда намликни сақлаш учун ерни 8-10 см қатлами етилганда 2-қаторли (биринчи қаторда 6 та, иккинчи қаторда ҳам 6 та жами 12 та борона бир бирига тиркалган ҳолда) оғир борона билан амалга оширилади.
Бу тадбир амалга оширилганда тупроқда мавжуд бўлган ва сувни ушлаб турган каппиляр найчаларнинг юқори ер бетига яқин қисми бузилади ва ер тагидан парлаш орқали келган намлик борона қилинган қатлам остида 80-90% сақланиб туради. Бу намлик ўз навбатида баҳорда ерни мола босиб текислаб чигит экилганда чигитни тўлиқ униб чиқишини таъминлайди.
Cуғориладиган майдонларда тупроқ унумдорлигини ошириш, маҳаллий ўғитлар жамғариш бир-бири билан чамбарчас боғлиқ масала ҳисобланади. Айни пайтда бу масалалар илмий-амалий жиҳатдан, иқтисодий ҳамда эколок нуқтаи назардан тўла асосли.
Гўнг — мавжуд маҳаллий ўғитлар орасида энг аҳамиятлисидир. Унинг таркибида бир тонна ҳисобига қорамоллар гўнгида 4 кг.азот, 2,5 кг. фосфор, 5 кг. калий мавжуд. Қўй қийидаги азот миқдори бир тоннасида 16 кг., фосфор 5 кг., калий эса 14 кг. ни ташкил этади. Бир тонна парранда гўнгида 34 кг. азот, 16 кг. фосфор, 8 кг. калий моддаси сақланади. Хожатхона ахлатидан бир тонна ерга солинса 6 кг. азот, 2 кг. дан фосфор ва калий берилган бўлади. Бир тонна ипак қуртининг қуруқ чиқиндиси солинган тупроқ қатлами 50 кг. азот, 10 кг. фосфор билан бойитилади.
Гўнг таркибида фақат азот, фосфор ва калий моддаларигина бўлмай, балки турли-туман маданий экинлар, тупроқ микроолами учун ҳаётий зарур бўлган микроэлементлар ҳам мавжудки уларни биз маъдан (минерал) ўғитлар каби қўллай олмаймиз.
Микроорганизмлар гўнг таъсирида, тупроқдаги органик моддаларни парчалаб, уларни минерал ҳолатига келтиради ёки деҳқонча қилиб айтганда “Маданий ўсимликлар учун енгил ҳазм бўладиган минерал озиқа”, тайёрлайди.
Маҳаллий ўғит гўнг қўлланганда тупроқнинг агрофизикавий хусусиятлари (зичлиги, ғоваклиги, донадорлиги) ижобий томонга ўзгаради, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги яхшиланади, тупроқдаги намликнинг буғланиши жараёни сусаяди, сергўнгли тупроқ юзаси қатқалоқ бўлмайди.
Манба: agromart.uz
[print-me]