Асал ҳарорат 10˚C дан паст ва 27˚C дан юқори бўлмаган шароитда кўп вақт бузилмасдан туради. Хонанинг ичи қуруқ бўлса, бошқа ҳароратда ҳам асал яхши сақланади. Асалнинг таркибидаги сув 21% дан юқори бўлса, у тезда бижғий бошлайди. Бижғиш вақтида асалдаги қанд спиртга айланади.
Бижғиш асал таркибида доим бўладиган ачитқилар таъсирида бўлади, ачиш эса сирка кислота бактериялари таъсирида боради. Бижғишдан тўхтатиш учун асални 70˚C иссиқликда 10 дақиқа иситиш ва тезда совитиш керак.
Одатда чўкиб қолган (кристалланган) асал тезроқ бижғийди. Чунки тагидаги чўкмада сув кам бўлиб, устидаги суюқ қисмида сув 30% гача кўпайиб кетади. Асал сақланадиган хона тоза, қуруқ ва ҳарорат 10˚C дан паст бўлиши, ҳаво намлиги 60-80% ни ташкил этиши лозим.
Аризорда асал асосан, ёғоч бочкалар, липовка ва яшикларга солинади.
Бочкалар арғувон (липа), қора қайин ва чинор дарахтидан тайёрланади. Кедр ва эман датахтидан тайёрланган бочкаларда асал қораяди.
Нина барглилар ёғочидан тайёрланган бочкаларда асал смола ҳидини олади. Агарда шу дарахтлардан ишланган бочкалар ишлатиладиган бўлса, бочкаларни аввало бир неча марта содали иссиқ сув билан ювиш керак.
Арғувон дарахтидан ясалган бочкалар шу дарахт тўнкаларининг ўртасини ўйиб олиб ишланади. Уларнинг ҳажми 2 кг дан 50 кг гача бўлади. Баъзан асал мустаҳкам, бир-бирига зич қоқилган тахта яшикларда сақланади. Ичи, айниқса, тирқишлари қалин мум билан қопланган бўлади. Бочка ва липовкаларнинг ичини ҳам мум билан қоплаш керак.
Бундан ташқари, асални жойлаш учун зангламайдиган пўлат, алюминий, қалай ҳам ишлатилади. Асал таркибидаги органик кислоталар таркибидаги рух, мис эриб, одам учун захарли тузлар ҳосил бўлади. Темирдан асал қораяди.
Ўлчаб жойланган асалда этикетка (ёрлиқ) бўлиши керак, унда жой рақами, асал етиштирилган ташкилот номи, асалнинг нави, ботаник нави (масалан, пахта асали, беда асали каби), товар нави (1-нав), асал йиғиб олинган йил, массаси кабилар ёзиб қўйилган бўлиши керак.
Манба: mirishkor.uz
[print-me]