Сирдарёда агросаноат кластери ташкил этилади

Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Сирдарё вилоятида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа экинларни етиштириш ва қайта ишлаш циклини яратишни назарда тутувчи агросаноат кластери ташкил этилади.

Кластерни яратиш учун «RS Success Agro» МЧЖ ташкил этилиши кўзда тутилган.

Кластернинг асосий вазифалари илғор илмий ютуқларни, целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ва самарали усулларини, илғор агротехник ва сув тежамкор технологияларни, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда техник каноп ҳамда зиғир толаси ва уруғини қайта ишлашнинг самарали усулларини, уларни қайта ишлаш технологияларини жорий этишдан иборат.

Шунингдек, қарор билан «RS Success Agro» МЧЖ ҳудудий шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда целлюлозали ўсимликларнинг селекция навларини мустақил равишда қонунчиликда белгиланган тартибда олиб кириш ва жойлаштириш, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш, шунингдек, ўз маҳсулотларини эркин тасарруф қилиш, нарх сиёсати ва сотиш, экспорт қилиш ҳажмларини мустақил белгилаш ҳуқуқлари берилди.

«RS Success Agro» МЧЖ томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган уруғлар, ускуналар, махсус транспорт воситалари ва бутловчи қисмлар, хомашё ва материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

Манба: agro.uz

[print-me]

Related posts

“Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди