Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишни давом этади. Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 14 апрель ҳолатидаги нархлари ўрганилди.

Мол гўшти — 28 000 сўмдан 40 000 сўмгача;

Энг арзон нархлар бу ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Фарҳод бозори (Тошкент шаҳри), Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри), Юнусобод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да кузатилди. 1 килограмм мол гўштининг нархи 28000 сўмдан 40000 сўмгача сотилмоқда. Энг қиммат Андижон вилояти Янги шаҳар деҳқон бозорида, Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори – 38000–40000 сўм.

Қўй гўшти — 28 000 сўмдан 45 000 сўмгача;

Пойтахт бозорларида 1 килограмм қўй гўшти 28000–40000 минг сўмгача сотилмоқда.

Энг арзон нарх – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри), 1 килограмм қўй гўшти нархи 28000–40000 сўм. Энг қиммат нарх –Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти) 1 килограмм қўй гўшти 34 000–45000 сўм.

Товуқ гўшти — 12 000 сўмдан 20 000 сўмгача;

Энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Фарғона марказий бозорида — 18000–20000 сўм. Энг арзон нарх Бухаро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 12000 сўм. Пойтахт бозорларида 1 килограмм товуқ гўштини ўртача 17000 сўмдан харид қилиш мумкин.

Гуруч — 3 000 сўмдан 15 000 сўмгача;

Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган. Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз қимматлашгани кузатилди. Энг қиммат нарх – Наманган шаҳри Сардоба деҳқон бозорида 6000–15000 сўм. Энг арзон Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти) – 3000–14000 сўм.

Ўсимлик ёғи — 8 500 сўмдан 12 500 сўмгача;

Энг арзон Наманган шаҳри Сардоба деҳқон бозорида, Фарғона марказий бозорида «Фарҳод» деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 8500–10000 сўм. Энг қиммат нархлар Миробод деҳқон бозори ва Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) — 12500 сўмгача

Ун — 1 500 сўмдан 4 000 сўмгача;

Уннинг нархи баъзи бозорларда арзонлашган. Энг арзон Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти)да – 1 килограмм 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача. Энг қиммат нарх нархлар – Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да, 2 700 – 4000 сўм.

Шакар — 4 300 сўмдан 5 500 сўмгача;

Энг қиммат нарх – Бухаро шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозори (Сурхондарё вилояти)да 5000—5500 сўм. Энг арзон нарх – Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 4300–5200 сўм.

Тухум — 300 сўмдан 650 сўмгача;

Энг арзон нарх Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 300 сўмдан 550 сўмгача. Энг қиммат Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 650 сўмгача.

Картошка — 1 100 сўмдан 3 000 сўмгача;

Картошканинг нархи баъзи бозорларда арзонлашган. Энг арзон нарх – Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 1100 сўмдан 2500 сўмгача. Энг қиммат нарх — Миробод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да бозорида 1 килограмм картошка 3000 сўмгача.

Помидор — 5000 сўмдан 17 000 сўмгача;

Энг арзон нарх – Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 5000 сўмдан 10 000 сўмгача. Энг қиммат нарх – Бухаро шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Наманган шаҳри Сардоба деҳқон бозори 5000 – 17000 сўмгача.

Манба: sof.uz

[print-me]

Related posts

Ўзбекистонда сотилаётган тракторлар нархлари

Ўзбекистонда сотилаётган мотоблоклар нархлари

Ўзбекистонда гўшт ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашди