«Агротехника дунёси» журнали

«Агротехника дунёси» журнали — қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар ёритиб бориладиган даврий нашр.

Ушбу журналда қишлоқ хўжалиги тармоқларида бозор механизмлари ва услубларининг кенг жорий этиш масалаларини, тобора кучайиб бораётган рақобат муҳити ҳамда мунтазам ўзгариб турадиган бозор талаблари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини техник ва технологик янгилаш билан боғлиқ жараёнларни изчил ёритиб бориш, фан-техника янгиликлари, илмий-амалий, ижтимоий-иқтисодий мавзуларда материаллар бериб бориш мақсад қилинган.

Шунингдек журналда «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибига кирувчи корхоналар, уларнинг маҳаллий ва хорижий ҳамкорлари фаолияти ва бошқа мавзуларда материаллар бериб борилади.